Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Гуйчжоу вилоятида археологлар 55 минг йил аввал қадимги одамлар томонидан тош, суяк ва шохдан ясалган кўплаб қадимий буюмларни топишди.
1978 йилда топилган мазкур манзилгоҳ ўрта палеолит, сўнгги палеолит ва неолит даврларида мавжуд бўлган деб қаралади.
Ҳозирги қазишмалар у кашф этилганидан буён учинчиси бўлиб, тахминан икки йил давом этди. Бу даврда археологлар тупроқнинг янги қатламини аниқлашди, у ерда 100 мингдан ортиқ ҳайвон суяклари, 10 мингдан ортиқ сопол ва тош идишлар, суяк ҳамда шохдан ясалган 2500 дан ортиқ ашёлар топилди.
Топилган артефактлар орасида 50-60 минг йиллик қадимги одам – Neoanthropus Homo sapiensнинг тошга айланган илдиз тиши ҳам бор.
Шунингдек, олимлар тахминан 10 минг йиллик учта қабрни қазишди, уларда одам суяклари ва суякдан ясалган буюмлар, жумладан, суякдан ишланаган, балиқ овида фойдаланилган илгак топилди, деб хабар беради korrespondent.net.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.