Ўзбекистонда 25 октябрь кунидан карантин чекловлари қайтариладими?

Ўзбекистонда 25 октябрь кунидан карантин чекловлари қайтариладими?

Ижтимоий тармоқларда 25 октябрь кунидан транспортлар ҳаракатига чеклов чоралари кучга кириши ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Бундай хабарларга Kun.uz сайтининг 2020 йил 26 июлда Республика махсус комиссияси қарорига асосланиб тарқатган хабаридан олинган скриншот илова қилинмоқда.

Ўшанда махсус комиссия карантин чораларини 15 августга қадар узайтирганди. Интернетда тарқатилаётган хабарларда эса эски пост сарлавҳасига фотошоп орқали ёлғон маълумот қўшимча қилинганини кўриш мумкин.

Сайт таҳририяти ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни сўради ва карантин чекловлари жорий этилиши бўйича фақат махсус комиссия қарор қабул қилиши мумкинлигини эслатди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда карантин чоралари 15 августдан кейин босқичма-босқич юмшатила бошланганди. Хусусан, автомобилларнинг кун давомида ҳаракатланишига, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновига, хусусий боғча ва мактаблар фаолиятига, 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилган. 17 августдан вилоятлар ўртасида автотранспорт қатнови ҳамда жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги автобус қатнови тикланди, масжидлар қайта очилди. 20 августдан буюм бозорлари ва савдо мажмуалари қайта ишга тушди. 

Сентябрь ойи бошида эса асосий чекловлар бекор қилинди, халқаро қатновлар ҳам тиклана бошланди, ҳозирда фақат кўчада тиббий ниқобда юриш мажбурий ҳисобланади. Сентябрь ойи бошидан буён махсус комиссиянинг карантинга оид янги қарори қабул қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!