Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо урушининг оқибати қандай бўлади?

Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо урушининг оқибати қандай бўлади?

Россия Ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори Георгий Фёдоров Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо урушининг оқибатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Ўзбекистон декабрда Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди. Кўпчилик буни Украинанинг Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан субсидияга қарши суриштирув ишлари ўтказилиши билан боғлади. Кейинроқ эса суриштирув ишлари бекор қилинганлиги маълум бўлди.

«Украина томонидан қабул қилинаётган Ўзбекистон билан айрим савдо муносабатларини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор унинг ғалабасидан кўпроқ йўқотишига олиб келади. Украинадан Ўзбекистонга маҳсулотлар экспорти қиймати Ўзбекистондан импортнинг учдан ортиқ баравар ортиқлигини инобатга олсак, етказиб беришдаги узилишлар жиддий йўқотишларга олиб келади», — деб ҳисоблайди Фёдоров.

Унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли истиқболда Украинанинг савдо ҳамкорлари билан алоқаларининг ёмонлашишидан маҳсулот ва хизматлар учун катта нарх тўлашга мажбур бўладиган истеъмолчилар зиён кўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!