Испания ва Италиянинг бир қанча шаҳарларида сайёҳларнинг ҳаддан ташқари кўплигига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар сайёҳлар сонини камайтиришни талаб қилмоқда, деб ёзади DW.
15 июнь куни Испания ва Италияда саёҳатчилар орасида машҳур бўлган шаҳарларда назоратсиз туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Reuters хабарига кўра, Барселонадаги митингда 600 га яқин одам “Сизнинг таътилингиз – мен учун қайғу” деган шиорлар ва “Оммавий туризм шаҳарни вайрон қилмоқда” ва “Уларнинг очкўзлиги бизни йўқ қилмоқда” деган ёзувларни кўтарган ҳолда қатнашган. Айрим фаоллар сув пуркагичларини отиб, дўкон ва меҳмонхона ойналарига “Туристлар, уйга қайтинглар!” деган стикер ёпиштиришди.
Маълумотларига кўра, 1,6 миллион аҳолига эга Барселона ўтган йили 26 миллион сайёҳни қабул қилган.
Венецияликлар янги меҳмонхоналарга қарши
Сайёҳлар келишини чеклашни талаб қилган норозилик намойишлари Жанубий Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Испанияда улар Малага, Пальма-де-Майорка, Сан-Себастьян, Гранада ва Ибица оролида; Италияда эса Генуя, Палермо, Неаполь, Милан ва Венеция шаҳарларида бўлиб ўтди. Венецияда намойишчилар 1500 сайёҳни сиғдира оладиган иккита янги меҳмонхона қурилишига қарши чиқди.
Reuters агентлигининг прогнозларига кўра, Европада халқаро саёҳатларга сарфланадиган харажатлар 2025 йилда 11 фоизга ўсиб, 838 миллиард долларга (727 миллиард евро) етиши мумкин. Франция ва Испанияга сайёҳлар келиши рекорд даражага етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
The Telegraph нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина ва Англия ўртасида бўлиб ўтган учрашув (2:1) таҳлилига бағишланган мақолани эълон қилди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.
The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.