Ўзбекистон ва Швеция тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Ўзбекистон ва Швеция тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швециянинг Борос университети проректори Ким Болтон билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Музокаралар давомида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Борос университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тўқимачилик ва мода, ахборот технологиялари, барқарор ривожланиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Борос университети билан ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олинди.

Борос университети 1977 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг ҳузурида Швеция тўқимачилик мактаби ҳамда Швеция кутубхона иши ва информатика мактаби фаолият олиб боради. Ушбу олий таълим муассасасида 19 мингдан зиёд талаба таҳсил олади, академик ходимлар сони эса салкам 500 нафар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!