Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султанов ва Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, амалдаги шартнома-ҳуқуқ базасининг жорий ҳолатини ва икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари, ижтимоий ҳимоя, фуқароларнинг меҳнат фаолиятининг ҳуқуқий ҳимояси, минтақалараро каби ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича янги халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!