КХДР Россияга янада кўпроқ аскар жўнатишга тайёрланмоқда ва илк марта Москвага дронлар бермоқчи – Yonhap
"Кўплаб разведка маълумотларини ҳар томонлама баҳолаш Шимолий Корея Россиядаги қўшинларида ротацияни амалга ошириш ёки жойлаштиришни кўпайтиришга тайёрланаётганидан далолат беради", дея Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнотидан иқтибос келтирган агентлик.
Шу билан бирга, КХДР ҳозирда Россияга ракета учириш қурилмалари ва ўзиюрар артиллерия тизимларини етказиб бермоқда.
"Шимолий Кореянинг камикадзе дронларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ҳаракат қилаётганига оид баъзи белгилар ҳам бор. Бу ҳақда биринчи марта ноябр ойида Ким Чен Иннинг қурол заводига ташрифи вақтида хабар берилган эди", дея қўшимча қилинади қўмита баёнотида.
Аввалроқ Жанубий Корея разведкаси КХДР ҳарбийларининг урушдаги йўқотишларини тахминан 1100 киши, шу жумладан 100 га яқин аскар ҳалок бўлганини эълон қилган эди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.