Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари биргаликда дарахт экдилар

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари биргаликда дарахт экдилар

Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.

Маросим халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланаётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қатъий интилишининг рамзий ифодаси бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!