Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан танишди, халқимиз анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!