Ўзбекистон уламолари Президентга мактуб йўллади

Ўзбекистон уламолари Президентга мактуб йўллади

Муҳтарам Президент!

Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун халқимизни муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз. Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юрт ободлиги йўлида тун-у кун қилаётган фидокорона меҳнатларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, улкан зафарлар ато этсин!

Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида диний-маърифий соҳага, миллий қадриятларимизни тиклашга қаратилаётган алоҳида эътиборингиз юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда. Тажриба ва кузатишларимиздан маълумки, дунёнинг камдан-кам мамлакатларида Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича Давлат Раҳбари даражасида алоҳида қарор қабул қилинади.

Сизнинг ташаббусингиз билан қабул қилинаётган бундай ҳужжатлар мазкур ойни юксак инсоний фазилатлар, саховат ва меҳр-мурувват айёмига айлантирмоқда.

“Инсон қадри учун!” тамойили асосида олиб борилаётган ишларингизнинг яққол тасдиғи сифатида, жорий йилнинг 16 февраль куни Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишдаги тарихий қарорларингизни алоҳида эътироф этамиз.

Рамазон ойи арафасида “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши – давлатчилигимиз тарихида мисли кўрилмаган мурувват намунаси бўлди. Сизнинг ушбу тарихий қарорингиз замирида буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий ривоят қилган: “Амаллар ниятларга қараб эътиборлидир”, деган муборак ҳадиси шарифдаги холис ва соф ниятларнинг улуғ ҳикмати мужассамдир.

Халқ манфаати йўлидаги бу ғамхўрлик туфайли минглаб оилаларнинг мушкули осон бўлиб, миллионлаб диллар қувончга тўлиши, қанча ногиронлиги, касаллиги бор кишиларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажати қоплаб берилиши, шубҳасиз, юртимизга файз-у барака олиб келади.

Сиз Жаноби Олийлари ташаббускори бўлаётган бундай хайрли амаллар халқаро ҳамжамият ва дунё уламолари томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.

Муборак ҳадиси шарифларда келтирилишича, “Аллоҳ таоло учун энг мақбул амал – мўминнинг қалбига қувонч киритишдир”. Уламолар Аллоҳнинг назарида бўлган инсонлар қалбига фараҳ бағишлашни Яратганни рози қилиш билан қиёслаганлар ҳамда синиқ кўнгилларни кўтариш, маҳзун дилларга умид бериш ва инсонларнинг оғирини енгил қилиш илоҳий муҳаббатга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаганлар.

Юртимиздаги 2000 дан зиёд масжидларда Хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши Сизнинг ислом маърифатига қўшаётган бебаҳо ҳиссангиз ифодасидир.

Муҳтарам Президент!

Сиздек адолатли, халқпарвар ва юксак эътиқодли Юртбошини Аллоҳнинг Ўзи етказган. Сизни муборак ой билан яна бир бор қутлаб, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-осойишталик, файз-у барака аримасин.

Аллоҳ таоло Сиздек ватанпарвар, эл-юрт дарди билан яшайдиган фарзандни тарбия қилган марҳум Миромон Ота ва Маърифатхон Оналаримизнинг охиратларини обод, қабрларини нурга тўлдирсин.

Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган ҳар бир хайрли ва савобли амалларнинг ажр-у мукофотини уларнинг пок руҳларига етказсин. Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига олсин, жаннатларини маскан қилсин, Сизга эса уларнинг дуолари соясида янада улкан хизматлар қилишни насиб этсин.

Яратган ушбу муборак кунларда жонажон Ўзбекистонимизни ўз асрасин, эзгу ниятларимиз ижобатини берсин.

Юксак ҳурмат ва эҳтиром ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар, Шайх Абдулазиз Мансур, Раҳматулло қори Обидов, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Зайниддин домла Эшонқулов, Шайх Раҳматулла Термизий, Раҳимберди домла Раҳмонов, Шайх Алижон қори Ҳайдаров, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов ва барча ҳудудлардаги бош имом-хатиблар...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

Тезкор хабар: Эрон Исроилга қарши янги ракета ҳужумларини бошлади

Эрон ракета зарбаларининг янги тўлқинини бошлади, деб хабар бермоқда "IRIB" давлат телерадиокомпанияси.

Эрон узоқ давом этувчи уруш учун "фавқулодда бошқарув режаси"ни ишга туширди

Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил билан бўлаётган узоқ давом этувчи уруш шароитида мамлакатни бошқаришнинг фавқулодда режасини амалга оширишни бошлади.

Эрон дўст давлатларнинг икки кемасига Ормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди

Эрон можаронинг учинчи кунида дўст мамлакатларга тегишли иккита кемага Ормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берди, деб баёнот берди Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.

Эрон Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди – Яқин Шарқдаги низо кучаймоқда

Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.

Лавров: АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эрон билан урушга тортмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.

Россия Федерация Кенгаши НАТО раҳбарининг Эрон бўйича баёнотига жавоб берди

Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин НАТО раҳбариятининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Исроил ва АҚШ ҳужумлари: 3 мингдан ортиқ эронлик аскар ҳалок бўлгани айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган.

Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди

Kpler денгиз таҳлил компанияси маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғози орқали танкерлар ҳаракати ўтган ҳафтага нисбатан тахминан 90 фоизга камайди.

FT: АҚШ Эрон дронларига қарши украин дрон-тутқичларини харид қилмоқчи

Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нахичеван аэропортига дрон ҳужуми кузатилди

5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар билан ҳужум амалга оширилди.

Марғилондаги мактабда эркак 5-синф ўқувчиси ва унинг онасини дўппослади

Марғилон шаҳридаги мактабда безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Япония Бош вазири Ҳормуз бўғозидан келиб чиқадиган энергия таҳдидлар ҳақида огоҳлантирди

Япония Бош вазири Санаэ Такаити бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Бюджет қўмитаси йиғилишида баёнот берди.

Ўзбекистонда педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади

Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилди.