Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов «Газета.uz»га 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громовга сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб айтилганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, талафот содир бўлган биринчи лаҳзаларида Қозоғистон томонидан сўров келганида, дастлабки баҳолашларга асосланиб, сув омборида сув зудлик билан ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб жавоб берилган.
«Бу дастлабки маълумот бўлган, албатта. Ҳар қандай офат бошланишида унинг кўламини аниқлаш бениҳоят қийин нарса. Биринчидан, сув босгандан кейин ушбу ерга боришнинг ўзига имкониятингиз бўлмайди ёки атрофлича ўрганиш имконияти бўлмайди ёки ўша шароитда тўла баҳолаш имконияти бўлмайди. Дастлабки баҳолашларда ҳеч ким кутмаган эди сув омборидан катта миқдорда сув чиқиб кетишини. Шунга асосланиб [Қозоғистон томонига] ҳақиқатдан ҳам бу сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб айтилган. Лекин, афсуски, ҳеч қандай техноген аварияни олдиндан башорат қилиш қийин. Бунинг талафотини, бунинг кўламини зудлик билан айта олиш жуда қийин. Биринчи он, биринчи лаҳзаларида, улар [Қозоғистон] томонидан сўров бўлганида, ҳақиқатдан ҳам шунақа жавоб бўлган. Барча чоралар кўриляпти Сизларга сув етиб бормаслиги учун ёки талафот етказмаслик учун, деган хабарлар бўлган», — дея Воҳиджон Аҳмаджонов «Газета.uz» мухбирининг саволига жавоб берди.
Шунингдек, Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтириш чораси ўз самарасини бермадими, деган саволга Воҳиджон Аҳмаджонов сув тошқини мавжуд Жанубий Мирзачўл магистрал зовурига (коллектор) йўналтирилишида ушбу каналнинг ўтказиш қобилияти етмаганлигини таъкидлаб ўтган.
«Бу атрофда сув чиқариб юборадиган асосий артерия, бу — Жанубий Мирзачўл магистрал зовури (коллектор). Шу орқали сув чиқиб кетади. Умуман, рельеф шунақа тузилганки, энг пастлик жойига ўша коллектор қурилган. Барча сув шу йўналишдан чиқиб кетади. Лекин ҳар бир каналнинг ўз ўтказиш қобилияти бўлади. Ўша канал 120 метр кубли. Шу куни [1 май куни] 300 кубагача сув ўтган. Демак, ўзига нисбатан 2−3 баравар [кўп]», — деди вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, Воҳиджон Аҳмаджонов Ўзбекистон томони Қозоғистонга минимал даражада зарар етказиш бўйича барча чораларни кўрганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши содир бўлди. Сув тошқини натижасида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган Мактаарал туманининг 5 қишлоғида 845 та уй ҳамда 7639 гектар пахта майдонлари сув остида қолган.
Шу ўринда, 5 май куни Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громов Atameken Business нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон томони Қозоғистонга «бир томчи сув ҳам ўтмайди» дея ишонтиргани ҳақида маълум қилганди.
«1 май куни мен [Ўзбекистон] сув хўжалиги вазирининг ўринбосари билан суҳбатлашдим. У вазирнинг топшириғига биноан „тўғон ўпирилди, аммо ташвишланманг, қозоқ томонига бир томчи сув ўтмайди“ деди. Ўзбекистон томони бизни тинчлантираётганига қарамай, биз фавқулодда вазиятлар чораларини кўрдик. Дастлаб, Ўзбекистон томони у ердан [Сардоба сув омборидан] 300 миллион кубометр сув тошганини маълум қилди. Кеча [3 май] Ўзбекистон томонининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзлари, эҳтимол, тасодифан, тахминан 500 миллион кубометр сув ташланганини аниқладилар (умумий ҳажми — 922 миллион кубометр). Ҳозир ушбу сув омборидан оқим тўхтади, аммо сув тўлқини давом этмоқда», дея таъкидлаган эди Сергей Громов.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.
Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.
Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм),
▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм),
▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.