Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ортиб бормоқда. Жорий йилнинг тўрт ойлик натижаларига кўра, уларнинг бозордаги улуши яна ўсди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 17 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,1 фоизга кўпдир.
Шунингдек, йирик ташкилотларнинг умумий қурилиш ишларидаги улуши 2024 йилдаги 20 фоиздан 22,9 фоизгача ошган. Бу эса бозорда уларнинг қайтадан фаоллашганини англатади.
Солиштирма таҳлилларга кўра, йирик қурилиш корхоналарининг улуши 2022 йилда 25,9 фоизни, 2023 йилда 25,3 фоизни ташкил этган эди. 2024 йилда эса кескин пасайиб, 20 фоизга тушган. Бироқ 2025 йилда бу кўрсаткич қайта ўсишга юз тутган.
Бу динамика йирик қурилиш компанияларининг бозордаги фаоллиги тикланаётгани ва давлат буюртмаларидаги иштироки кучаяётганини кўрсатади. Шу билан бирга, қурилиш соҳасидаги умумий фаолликнинг юқори суръатларда ўсиши қайд этилмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.