Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Латвия Элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Латвия Элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Латвия элчиси Рейнис Трокшани қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларни ўзаро манфаат касб этадиган турли йўналишларда янада ривожлантириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришга икки томон ҳам тайёр экани билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!