Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтда якунланди ва Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий натижа билан эсда қолди. Мусобақада 115 мамлакатдан қарийб 1000 нафар спортчи иштирок этди ва якуний умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон термаси кучли учликдан жой олди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани олтита медаль билан якунлади: учта олтин, иккита кумуш ва битта бронза.
Бу натижа мамлакатнинг таэквондо бўйича жаҳон чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткичига айланди.
Олтин медалларни 48 кг гача вазн тоифасида Ёсинбек Одилов, 51 кг гача бўлган тоифада Асадбек Самандаров, шунингдек 63 кг гача вазнда иштирок этган Моҳидил Ўктамжонова қўлга киритди.
Кумуш медаллар 68 кг гача вазнда Аюбхон Набиев ва 78 кг дан юқори вазн тоифасида Алишер Пак ҳиссасига тўғри келди. Бронза медални эса 45 кг гача вазнда Шоҳжаҳон Холмуродов қўлга киритди.
Алоҳида қайд этилишича, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 405 очко тўплаб, энг кўп очко жамғарган жамоа сифатида биринчи ўринни эгаллади ва спортчилар тайёргарлигининг юқори даражасини ҳамда мамлакатда таэквондо мактабининг барқарор ривожланаётганини тасдиқлади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Америка етакчиси Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эрон билан ҳамкорликда ислом республикаси ҳудудидаги бойитилган уранни қазиб олади ва уни АҚШга олиб келади.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.