"Adani Group" асосчиси Гаутам Адани Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёдаги энг бой шахсга айланди. Ушбу ўзгариш "Adani Power", "Adani Total Gas" ва "Adani Ports & Special Economic Zone" каби бир қатор "Adani Group" тузилмалари акциялари нархининг кескин кўтарилишидан кейин юз берди. Бу ҳақда Zakon.kz сайти хабар бермоқда.
Аданининг соф бойлиги 92,6 миллиард долларга етди ва тахминан 90,8 миллиард доллар деб баҳоланган Амбанининг капиталидан ошиб кетди. Адани инфратузилма, энергетика ва логистикка эътибор қаратган бўлса, Амбанининг бойлиги асосан телекоммуникация ва чакана савдони қамраб олган "Reliance Industries" компанияси билан боғлиқ.
Бозор таҳлилчилари шуни таъкидладки, миллиардерлар бойлиги глобал бозор шароитлари ва активларнинг баҳоланишига қаттиқ боғлиқ бўлгани учун бундай тебранишлар одатий ҳолдир. Шу билан бирга, кенгроқ глобал индекс дунёнинг 20 та энг бой инсонидан еттасининг бойлиги камайганини кўрсатмоқда. Хусусан, "LVMH" раҳбари Бернар Арнонинг бойлиги 44 миллиард долларга камайди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Америка етакчиси Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эрон билан ҳамкорликда ислом республикаси ҳудудидаги бойитилган уранни қазиб олади ва уни АҚШга олиб келади.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.