Кипрда ўтган Номзодлар турнири давомида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаеванинг муносабатлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, Бибисоранинг ўз саҳифаларига жойлаётган суратлари ва самимий изоҳлари мухлислар орасида “улар шунчаки дўстми ёки ўртада жиддий туйғулар борми?” деган саволларни келтириб чиқарди.
Ушбу хабарларга Жавоҳир Синдаровнинг бобоси Комилжон Синдаров ҳам ўз муносабатини билдирди. У невараси ва қозоғистонлик шахматчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр билдирди.
“Бибисора — жуда ақлли қиз. Мен у билан шахсан гаплашганман, улар ёшлигидан кўз олдимизда бирга ўсиб улғайишди. Жавоҳир ҳам мулоҳазали инсон, у ўзига муносиб ёр танлаётганда, албатта, кўп нарсаларга эътибор беради. Ҳозирча буни ўсиб бораётган, балки вақти келиб севгига айланадиган дўстлик дейиш мумкин. Улар айнан севиш ва севилиш ёшида. Биз уларни фақат қўллаб-қувватлаймиз, холос. Булар бугун ўз заковати билан дунёни лол қилаётган шахматчилар. Шунинг учун уларга фақат оқ йўл тилаймиз. Агар улар бир қарорга келишса, биз оқ фотиҳа беришга тайёрмиз”, дейди Комилжон Синдаров.
Маълумот учун, Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнирида 10 очко билан ғолибликни қўлга киритди. Бибисора Асаубаева эса аёллар турнирида 8 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Синдаров 17 апрель, жума куни Тошкентга қайтиб келди. У Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.