Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўзбекистонлик автомобиль эгаларига зарарланган давлат рақамларини онлайн тарзда алмаштириш учун ариза топшириш имконини берувчи янги функцияни жорий этди.
Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар порталда авторизациядан ўтишлари ва электрон шаклни тўлдиришлари керак. Аризани вакил органлар тезроқ кўриб чиқиши учун зарарланган рақамнинг аниқ фотосуратини илова қилиш талаб этилади.
Ариза кўриб чиқилгач, тизим тўлов учун ҳисоб-фактура юборади. Тўловни амалга оширгандан сўнг, ариза берувчи белгиланган ҳудудий бўлимга бориб, эски рақамни топшириши ва янгисини қабул қилиб олиши лозим.
Рақамларнинг тўлиқ комплекти (олд ва орқа) учун нарх 4,5 база ҳисоблаш қиймати, яъни 1,854 миллион сўмни ташкил этади. Битта рақамни алмаштириш нархи 2,25 база ҳисоблаш қиймати ёки 927 минг сўмдир.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Америка етакчиси Дональд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эрон билан ҳамкорликда ислом республикаси ҳудудидаги бойитилган уранни қазиб олади ва уни АҚШга олиб келади.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.