Қозоғистонда рўйхатга олинган чет эл билан ҳамкорликдаги ҳамда хориж компаниялари сони жадал ошиб боряпти. 2022 йил ноябрида шундай компаниялар сони 45 827 та бўлган бўлса, ҳозирга келиб 59 351 тага етди, деб хабар берди, Zakon.kz.
Мамлакат миллий статистика идораси маълумотига кўра, хориж компанияларининг катта қисми — Россия компаниялари, уч йилда уларнинг сони 17 138 тадан 23 533 тага (18 978 таси фаолият юритмоқда) етган.
Иккинчи ўринда — Туркия компаниялари. Уч йил ичида уларнинг сони 5 444 тага (3 605 таси фаолият юритмоқда).
Манба: stat.gov.kz
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қозоғистонда фаолият юритаётган чет элликлар рейтингида — учинчи ўринда. Қўшни мамлакатда Ўзбекистоннинг 5 217 та компанияси рўйхатга олинган бўлиб, 3 829 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек, икки мамлакат иштирокидаги 638 та қўшма корхона рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 473 таси фаолият юритяпти.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.
Абхазия вице-президенти Бадра Гунба расман давлат раҳбари вазифасини бажаришни бошлади.
Шу муносабат билан унинг кичик видеомурожаати эълон қилинди.
«Мен барча раҳбарлар ва ҳукумат органларига Абхазия Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлатни сақлаб қолиш ва унинг фаолиятини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажариш бўйича кўрсатма бердим», — деди Гунба.
Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
General Motors концерни жаҳон бўйлаб мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатади, уларнинг 507 нафари Уоррен (Мичиган штати)даги бош муҳандислик маркази мутахассисларидир, деб хабар берди Reuters.