Ўзбекистон Президенти ИҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштиришга чақирди

A A A
Ўзбекистон Президенти ИҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида сўзлаган нутқида жумладан, шундай таъкидлади:

– Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда, глобал миқёсда қайта шаклланмоқда. Айни мураккаб жараёнда салмоқли таъсир кучига эга ташкилотимиз таркибидаги давлатлар ҳамжиҳат ҳаракатланиши, вужудга келаётган хавф-хатар, таҳдидларга самарали қарши туриши жуда муҳим.

Таҳлилларга кўра, глобал инқирозга қарамасдан, ИҲТ иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатини намоён этмоқда. Масалан, сўнгги олти йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 1,5 ярим баробар кўпайди. Мамлакат 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткични яна икки баробар оширишни режалаштирмоқда. Бунга, аввало, “яшил” иқтисодиёт ва замонавий инфратузилмани барпо этиш, хусусий секторни рағбатлантириш, янги иш ўринлари яратиш, фаол равишда хорижий инвестиция жалб этиш ҳисобига эришиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон ИҲТнинг асосий ҳужжати – “Истиқбол-2025” ижроси сарҳисобини қўллаб-қувватлайди. Шу нуқтаи назардан Президент “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари-2035” янги ҳужжати учун мамлакатимиз таклифларини илгари сурди.

Ўзаро савдони рағбатантириш

Ўтган йил мамлакатларимиз ўртасидаги савдо кўрсаткичи 85 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақам ташкилотга аъзо давлатлар умумий ташқи савдосининг атиги 8 фоизига тенг.

– Афсуски, имтиёзли савдо битимини тузиш бўйича кўп йиллик уриниш кутилган самарани бермаяпти, – дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти. – Тўсиқсиз савдони шакллантириш йўлида ҳали-ҳамон кўплаб чеклов, муаммолар сақланиб қолмоқда. Бу ҳолатни очиқ тан олишимиз зарур, ижобий томонга ўзгартириш учун, вазиятга янгича қараш билан ёндашишимиз керак.

Давлатимиз раҳбати ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чорлади. Мазкур ҳужжатда товар ва хизмат савдосини енгиллаштириш, техник ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, божхона, фитосанитария ва ветеринария тартиб-қоидасини рақамлаштириш, электрон савдони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, айни чора-тадбирлар ёрдамида 2035 йилга бориб ўзаро савдо миқдориини камида икки баробар кўпайтириш мумкин.

Ўзаро транспорт-коммуникация занжирини кенгайтириш

“Биз Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақалари йирик бозорлари билан боғлайдиган ва ҳудудимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўллари ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатига мос.

Мамлакат етакчиси Тошкентда 2 ноябрь куни бўлиб ўтган Транспорт вазирлари йиғилишида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақирди.

Ўзбекистон Озарбайжон ва Туркия билан юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштирди, бошқа давлатлар билан ҳам айни жараёнга киришилган. Республикамиз Президенти бундай замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида ИҲТ нинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, индустриал хабларни шакллантириш

Ўзбекистон ўзаро инвестиция оқимини тезлаштириш ва ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича Қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, ИҲТ Котибиятига тақдим этди. Мазкур ҳужжатда кимё, энергетика, геология, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳалар илгари сурилиши мақсад қилиб қўйилган.

“Бу эзгу йўлда ташкилотнинг Савдо ва тараққиёт банки билан шериклик кўламини кенгайтириш тарафдоримиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Саммит олдидан Тошкентда ўтган Савдо-саноат палаталари ва кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирокидаги бешинчи бизнес-форум хусусий секторда улкан салоҳиятга мавжудлигшини яққол кўрсатди.

“Биз ташкилотимиз доирасида Ҳудудлараро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва дастлабки тадбирни 2024 йил юртимизда ўтказиш таклифини илгари сурамиз”, - деб таъкидлади Президент.

Энергетика хавфсизлигини кафолатли таъминлаш

Ўзбекистон 2030 йилгача 25 ГВт қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш ва тегишли балансдаги улушни 40 фоизга етказишни мақсад қилган. Шу йилнинг ўзида мамлакат 2 ГВт қувватга эга йирик шамол ва қуёш электр станцияларини ишга туширади ва “яшил водород” ишлаб чиқариш соҳасида ҳам илк қадамларни қўяди.

“Айни йўналишда барча давлатлар билан очиқ мулоқот ва тажриба алмашишга тайёрмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишни тизимли асосда олиб бориш учун Президент ИҲТ доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф қилди.

Иқлим ўзгаришига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича алоқаларни жадаллаштириш

Президент ИҲТ доирасида Экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш ғояси қўллаб-қувватлангани учун ташаккур изҳор этди. Ўзбкистон мана шундай биринчи анжуманни 2024 йил Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этишга тайёр.

Давлатимиз раҳбари ИҲТ вакилларини келгуси ҳафта юртимизда ташкил этиладиган БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш бўйича қўмита йиғилишида фаол иштирок этишга чорлади.

Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш

ИҲТ маконида ЮНEСКОнинг 90 га яқин Жаҳон мероси объектлари жойлашган бўлиб, мамлакатлармизга ҳар йили салкам 80 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрмоқда.

“Трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, қўшма туристик маршрутлар жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” туризм бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этаман” – деди Президент.

Ўзбекистон етакчиси ИҲТ Котибияти ҳузурида аъзо мамлакатлар туризм маъмурияти ва етакчи экспертлардан иборат алоҳида Туризм бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этиш таклифини билдирди.

“Тузилманинг илк учрашувини келгуси йил ИҲТ туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабз шаҳрида ўтказишга тайёрмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали дўст халқларимизни янада яқинлаштириш

Мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталиклари ўтказилишини, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда шерикликни кучайтириш ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги алоқалар ривожига кучли туртки беради.

Яқин Шарқдаги Фаластин – Исроил уруши тўғрисида

– Минг афсуски, қонли низо оқибатида, энг аввало, бегуноҳ аҳоли вакиллари, айниқса, жуда кўпа ёллар, болалар ва кексалар қурбон бўлмоқда – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев. – Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора равшан тус олмоқда. Қарама-қаршилик кенг кўламли можарога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш, тинчлик учун музокарани бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.

“Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз”, – дея қўшимча қилди давлатимиз раҳбари.

Президент саммит ИҲТ аъзоларидан бири – Афғонистон иштирокисиз ўтаётганига диққатини қаратди.

– Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўп миллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмайди, – дея масалага урғу берди Ўзбекистон етакчиси. – Ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шартидир.

Давлатимиз раҳбари якунда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтириш, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизм асосида ҳал этишга даъват этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.