"Ўзбекистон" локомотив депосининг Ховос филиалида "Ҳаракат хавфсизлиги ва Сифат куни" бўлиб ўтди

"Ўзбекистон" локомотив депосининг Ховос филиалида "Ҳаракат хавфсизлиги ва Сифат куни" бўлиб ўтди

2024 йил 28 март куни "Ўзбекистон" локомотив депоси бошлиғи Э.Ғ.Омонқулов бошчилигида "Ўзбекистон" локомотив депосининг Ховос филиалида локомотив бригадалари ва ҳаракатли таркибни таъмирлаш чилангарлари билан биргаликда "Ҳаракат хавфсизлиги ва Сифат куни" доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат давомида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар, фойдаланишга таалуқли бўлган бошқа масалалар ва локомотивларга янада сифатли техник хизмат кўрсатиш тўғрисида сўз олиб борилди.

Йиғилиш якунида аниқланган камчиликлар ва келиб тушган таклифлар бўйича мутассади ҳодимларга топшириқлар берилди.

Йиғилиштан сўнг бригадалар дам олиш уйи ҳамда депо ҳудуди кўздан кечирилиб “Яшил макон” умуммиллий лоиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт экиш жараёни бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!