Ўзбекистон коронавирус диагностикаси учун воситалар сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган эди. АҚШ ёрдам берди

Ўзбекистон коронавирус диагностикаси учун воситалар сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган эди. АҚШ ёрдам берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Вабо, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси марказига 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси етказиб берди. Элчихона матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур воситалар коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилган.

Қайд этишларича, 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус диагностикаси учун шахсий ҳимоя воситаси ва тест-комплект сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган. Ушбу сўровга жавобан АҚШнинг Таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси учун маблағ ажратган. Ушбу тўплам таркибидан коржома, юз ниқоблари, пластик ниқоблар, Н95 респираторлари ва қўлқоплар ўрин олган.

Қўшимча қилишларича, АҚШ томонидан тақдим этилган тиббий ҳимоя воситалари миллий захира сифатида сақланади ва Ўзбекистонда коронавирус аниқланган тақдирдагина ишлатилади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!