Ўзбекистон Кобулдаги терактни қатъий қоралади

Ўзбекистон Кобулдаги терактни қатъий қоралади

Хабарингиз бор, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида террористик хуружлар содир бўлмоқда. Ушбу ҳолатга халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ўз муносабатини билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда рўй берган сўнгги воқеалар бўйича баёнот берди.

«Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.

Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндашув намоён этишга чорлаймиз.

Ушбу шафқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади», дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!