Ўзбекистон жорий йилда 11 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон жорий йилда 11 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда

Шу билан бирга, ҳудудларда 12 мингта янги лойиҳа, жумладан, 3 мингдан ортиқ йирик ва ўрта корхоналар ишга туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун сармоя, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган йиғилишда гапирди.

Шу билан бирга, йил бошидан буён мамлакатимизда 764 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 1,3 мингта лойиҳа ишга туширилди. Экспорт ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этди.

Президент юқори технологияли маҳсулотлар ва қўшимча қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизимини жорий этиш, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида Саноат сиёсатини ўрганиш марказини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!