Ўзбекистон институти дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди

Ўзбекистон институти дунёнинг кучли университетлари рейтингига кирди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун QSнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди.

Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазир вазирлигининг Республика олий таълим муассасаларини халқаро нуфузини ошириш мақсадида Times Higher Education ва QS каби дунёнинг етакчи халқаро агентликлари билан сўнгги икки йил ичида олиб борган ҳамкорлиги натижасидир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти каби мезонларда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари ўртасида ижобий кўрсаткичларни қайд этиб, 301-350 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан жой олди.

(Маълумот учун: QS рейтинг агентлиги томонидан илмий тадқиқотларга 20%, академик сўровномага (жаҳон ОТМларига ўрганилаётган университет юзасидан сўровнома юбориш, жаҳон ОТМлари учун танилишда илмий тадқиқот ишларининг роли юқори) 30%, иш берувчилар сўровномасига 20%, ўқув жараёнига 15%, бошқаларга 15% ажратилган.)

Ушбу рейтингда 1-ўринни Ломоносов номидаги Москва давлат университети, 2-ўринни Санкт-Петербург давлат университетлари эгаллади. Рейтингда Россия, Чехия, Туркия, Венгрия, Польша, Руминия, Словения, Хорватия, Белорусь, Болгария каби давлатларнинг етакчи университетлари жой олди.

Ҳозирда вазирлик томонидан халқаро экспертлар билан биргаликда республикамизнинг етакчи олий таълим муассасаларини босқичма-босқич халқаро рейтингга киритишга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хорижий экспертлар томонидан республиканинг 10 та олий таълим муассасаси (ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДТУ, ТАТУ, СамДУ, ТДАУ, УрДУ, ТТА, Турин политехника университети, ҚҚДУ) танлаб олинди ва уларнинг Times Higher Education ва QS базасида тегишли профиллари яратилди. Экспертлар шу 10 та олий таълим муассасаси билан яқиндан ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!