Uzbekistan Airways Москвага йўл олган фуқароларни ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли учиш рейслари кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Авиакомпания матбуот-хизмати Москвага яқинлашиб келаётган қор бўрони ва об-ҳавонинг ёмонлашаётгани туфайли фуқаролардан ўзлари учишлари лозим бўлган рейс жадвалини олдиндан аниқлаштириб олишлари сўрамоқда. Uzbekistan Airways етказилган ноқулайликлар учун кечирим сўраган.
Илгарироқ авиакомпания ўзбекистонликларни Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишга чеклов ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига гўшт ва сут маҳсулотлари, колбаса, сабзавот, мева, қуритилган мевалар, ёнғоқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.