Ўзбекистон – Гонконг ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлислар қамалди

Ўзбекистон – Гонконг ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлислар қамалди

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувида ўйиндан сўнг бир нечта мухлислар майдонга югуриб чиққани видеоси тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур мухлислар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уларга ҳам қаршилик кўрсатишган. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлгани сабаб уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган. Вояга етган уч нафар шахснинг икки нафари 5 суткадан, бири эса 7 сутка қамоқ жазосини олган.

ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг айтишича, ушбу ҳолат учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаримага тортилган. Бундай ҳолатлар давом этадиган бўлса, Ўзбекистонда халқаро мусобақалар ўтказилишига салбий таъсир қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!