Ўзбекистон фуқароларига Россияда регистрация қилиш учун 15 кун муддат берилади

Ўзбекистон фуқароларига Россияда регистрация қилиш учун 15 кун муддат берилади

2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.

Ушбу Келишувга мувофиқ, эндиликда икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига киргандан сўнг 15 кун давомида рўйхатдан ўтмаса, бу жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

Битим ратификация қилинишига қадар бу муддат ўзбекистонликлар учун 7 кун, россияликлар учун эса 3 кун эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!