Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кетма-кет иккинчи ой кўпаймоқда

Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кетма-кет иккинчи ой кўпаймоқда

Марказий банк 2023 йил 1 март ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, банклардаги жами кредит портфели 397,6 трлн сўмга етган. Бу ўтган ойга нисбатан 6,5 трлн сўмга кўпроқ дегани.

Февраль ойида банклардаги умумий муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 160 млрд сўмга кўпайиб, 15,1 трлн сўмни ташкил қилган. Муаммоли кредитлар кетма-кет иккинчи ой кўпаймоқда.

Ўтган ойда умумий кредит портфелидаги NPL улуши 3,8 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди.

Банклар орасида NPL миқдори энг кўп “Миллий банк”да сақланиб қолмоқда ва ўтган ойга нисбатан бироз кўпайган — 2,7 трлн сўм.

NPL улуши бўйича энг баланд кўрсаткич ҳамон “Ўзагроэкспорбанк”да — банкнинг жами кредитлардаги NPL улуши 76,5 фоизни ташкил қилди. Шунга қарамай, бу январга нисбатан 20 фоизга камроқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!