Ўзбекистон 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинлари ярим финалга чиқди

Ўзбекистон 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинлари ярим финалга чиқди

Ўзбекистон эркаклар олимпия терма жамоаси 29 йил деганда илк марта Осиё Ўйинларининг ярим финалига чиқди. Бу ишни Темур Кападзе бошқарувидаги йигитларимиз уддалашди.

Футболчиларимизга чорак финалда биз учун ноқулай рақиб — Саудия Арабистони рақиб бўлди. Рақиб ўйин бошидан юқори темп эвазига жамоамиз қийин аҳволга туширишга ҳаракат қилди. Аммо уларга қраши қўлланган юқори прессинг бизга самара берди. Баҳснинг 24-дақиқасида майдон марказида Ўзбекистон тўпни эгаллагач Жасур Жалолиддин ажойиб пас билан Мирсаидовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Чап қанот ҳимоячимиз эса аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида яна бир ҳужумимиз самара келтирди. Алишер Одилов рақиб посбонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим ўрталарида ҳимоядаги кичик эътиборсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик. Натижада ўйин охиригача бироз асабий ўйнашимизга тўғри келди. Шунга қарамай, жамоамиз ҳисобни ушлаб қолди ва Осиё Ўйинлари ярим финалига чиқди.

Ўзбекистон 1994 йилги мусобақада ғолиб чиққан бўлса, ўшандан буён ярим финалга чиқа олмай келаётганди.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол, эркаклар, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - САУДИЯ АРАБИСТОНИ - 2:1
Голлар: Саидазамат Мирсаидов (24), Алишер Одилов (44) — Маран (65)
Четлатиш: Абдуллоҳ Радиф (90+5)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!