“Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича навбатдаги брифинг

A A A
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича навбатдаги брифинг

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллий антидопинг агентлиги бошқарма бошлиғи Аъзамжон Солиев маълум қилди:

Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «ЎЗБЕКИСТОН – 2030» СТРАТЕГИЯСИНИ 2023 ЙИЛДА СИФАТЛИ ВА ЎЗ ВАҚТИДА АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 300-сонли қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қарордан келиб чиқиб, Агентлик томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Бутунжаҳон aнтидопинг агентлиги (ВАДА)нинг антидопинг электрон таълим платформасидаги 7 та ўқув дастурлари ўзбек тилига таржима қилиниб, ВАДА вебсайтига жойланди. Мазкур ўқув дастурлари барча спортчилар, шу жумладан ўзбек спортчиларининг ҳам Халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун мажбурий шарт қилиб қўйилган антидопинг соҳасидаги билимларини белгилаш ва якунда имтиҳон топшириб муваффақиятли ўтган спортчиларга сертификат беришни ўз ичига олади. Бугунга қадар ушбу дастурни якунлаб, сертификатга эга бўлган ўзбек спортчилари сони 700 нафарга етди.

Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш, ўзбек спортчиларида ижобий допинг синамалари чиқиши ҳолатларини олдини олиш, спортчилар ва спорт соҳасидаги мутахассисларга антидопинг қоидаларини ўргатиш, терапевтик истиснолар, спортда тақиқланган моддалар ва усуллар билан атрофлича таништириш ҳамда мамлакатда самарали допинг назоратини амалга ошириш борасида агентлик томонидан онлайн ва офлайн кўринишида малака ошириш курслари ташкил қилинди. Мазкур курслар орқали жорий йилда жами 1500 нафарга яқин Республикамиз мутахассислари ўқиб, сертификатларга эга бўлишди.

Октябрь ойида Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти РАДОКА ҳамда Литва антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда ўзбекистонлик мутахассислар учун “Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар”дан терапевтик истисно тарзида фойдаланиш бўйича халқаро экспертлар иштирокида онлайн Вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарда республикамизда фаолият олиб бораётган 450 нафарга яқин спорт шифокорлари ва мураббийларининг иштироки қамраб олинди.

2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида агентлик томонидан бир қатор ўқув-қўлланмалар ва дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “Спортда тақиқланган моддалардан терапевтик истиснолар тарзида фойдаланиш: асосий шартлар ва мезонлар”, “Спортчининг биологик паспорти”, “АДАМС тизимида маълумотларни жойлаштириш”, “Йиллик тест рўйхатига киритилган спортчилар учун дастур”, “Спортда тақиқланган моддалардан терапевтик мақсадда фойдаланиш”, “Допинг назорати”, “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири” ва бошқа ўқув-услубий қўлланмалари яратилди ва нашр этилди. Шунингдек, “Спортда тақиқланган моддалар ва усуллардан терапевтик истиснолар мақсадида фойдаланиш бўйича дастур” ишлаб чиқилди. Киберспорт ва яккакураш спорт турлари учун “Антидопинг қоидалари” ўқув-услубий қўлланмаси, тиббиёт ходимлари учун допингга қарши кураш ва унинг профилактикаси бўйича “Антидопинг таълимоти” малака ошириш курси ва дастури ишлаб чиқилди. Барча яратилган ўқув-услубий қўлланмалар ва дастурлар Ўзбекистон спорт федерациялари ва ассоциацияларига тарқатилди.

Спортчиларни допинг ва унинг профилактикаси бўйича керакли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда “Антидопинг таълимоти” ўқув дастури ҳамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари таркибида тақиқланган моддалар мавжудлигини текшириш учун “Спортда тақиқланган моддаларни текшириш миллий платформа”си яратилди.

Агентлик томонидан допинг синама ва допинг назоратини ташкил қилиш, спортчилар ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлашга оид «спортчининг биологик паспорти» (ABP) онлайн тизими жорий этилди ва олинган маълумотларни Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Антидопинг Маъмурияти ва бошқарув тизими (ADAMS)га киритиш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда Марказий Осиё минтақавий антидопинг агентлиги бошқарувининг ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Ушбу тадбир давомида давлатларда олиб борилаётган антидопинг фаолият бўйича Кенгаш аъзоларининг йиллик ҳисоботи эшитилди ва олдиндаги режалар белгилаб олинди.

Агентлик муассислигида “Спорт ва тиббиёт” халқаро журналига асос солинди. Мазкур журналда республикамиз ва хорижий олимлар томонидан спорт тиббиёти, фармакологияси ва биокимёси соҳасида олинган илмий мақолалар чоп этилиши йўлга қўйилди. Ҳозирда мазкур журнални халқаро индексланган SCOPUS ҳамда Web of Science маълумотлар базасига киритиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Журнал халқаро ISSN коди билан аккредитациядан ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз спортчилари ва спорт мутахассисларини антидопинг соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишда фаолият юритаётган агентлик ходимларининг ўзлари ҳам доимий равишда соҳага оид Халқаро миқёсдаги конференциялар, симпозиумлар, семинар ва вебинарларда мунтазам равишда иштирок этишиб, ўз билимларини янада мустаҳкамлаб бормоқдалар. Хусусан, қон допинги мутахассислари ва халқаро допинг назорати ходимлари учун ташкил этилган халқаро вебинарлар, допингда тергов ва суриштирув бўйича халқаро вебинар, ЮНЕСКОнинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Спортда допингга қарши кураш конвенцияси”га аъзо давлатларнинг 9-сессияси, Япония антидопинг агентлиги (ЖАДА) томонидан ташкил этилган “Осиё-Океания Халқаро антидопинг семинари” ва бошқалар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, антидопинг соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида допингдан ҳоли ҳалол спортга жамоатчиликни кенг жалб қилиш бўйича ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ҳам юксак эътирофга сазовор бўлмоқда. Бу ижобий ўзгаришларнинг барчаси албатта мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий самараси эканлиги таъкидланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.