Ўзбекистон 2023 йилги Глобал терроризм индексида 70-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон 2023 йилги Глобал терроризм индексида 70-ўринда қайд этилди

Глобал терроризм индексининг (ГТИ) ўнинчи йиллик нашри шуни кўрсатадики, ҳужумлар янада ҳалокатли бўлиб, ҳар бир ҳодисада 26 фоизга кўпроқ одам ҳалок бўлган — бу беш йил ичида ўлимнинг биринчи ўсиши.

Афғонистон эса кетма-кет тўртинчи йил энг кўп зарар кўрган мамлакат бўлиб рейтингда биринчиликни эгалламоқда.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 70-ўринни эгаллади (2022 йилда унинг кўрсаткичлари ёмонлашгани қайд этилган). Тожикистон эса 50-ўринда. Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон 93-ўринни ўзаро бўлишган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ушбу индексда 2016 йили 125-ўринни, 2019 йилда эса 132-ўринни эгаллаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!