Ўз жиянини тунаган ўғри ёхуд суднинг қора курсисида айтилган еттинчи пушаймон...

Ўз жиянини тунаган ўғри ёхуд суднинг қора курсисида айтилган еттинчи пушаймон...

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 7 маротаба судланган Хошим Каримовга (исм шарифлари ўзгартирилган) нисбатан эълон қилинган суд ҳукми апелляция босқичида кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2020 йил 10 февралдаги ҳукмига кўра, Х.Каримов 2019 йил 6 декабрь куни, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Сирғали тумани, Боғзор кўчаси, 8-уйда жойлашган жияни М.Сабуровнинг хонадонига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасида бўлган бир дона баҳоси 3.200.000 сўмлик “Samsung” русумли плазма телевизор ва бир дона баҳоси 1.200.000 сўмлик “Samsung” русумли микротўлқинли печни ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчи М.Сабуровга жами бўлиб 4.400.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Ажабланарлиси шундаки, 45 ёшни қаршилаб, 7 маротаба суднинг қора курсисида ўтирган судланувчи Х.Каримов апелляция шикоятида, вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилавий шароитини инобатга олишни рўкач қилган. Ҳалол меҳнатга бўйни эгилмаган судланувчининг шикояти Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилди.

Суд судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб, судланувчини 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги тайинланган жазони ўзгаришсиз, судланувчининг шикоятини қаноатлантиришсиз қолдирди.

Хамид Шамшиев,

 жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!