Бoлтиқбўйи, Скандинавия мамлакатлари ва Полша ички ишлар вазирлари Россия ҳарбийлари учун Шенген зонасини абадий ёпишга чақирди.
"Эстония, Литва, Латвия, Норвегия, Полша, Швеция ва Финляндия ички ишлар вазирлари Украина уруши тугагандан кейин ҳам Россиядан хавф сақланиб қолишини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, урушдан қайтган айрим эркаклар уюшган жиноятчилик гуруҳларига қўшилиши мумкин, бу эса Европа Иттифоқи учун жиддий таҳдидга айланади.
"Россия Қуролли кучлари ёки режим номидан ҳаракат қилувчи бошқа қуролли тузилмалар сафида хизмат қилган шахслар хавфсизлигимизга таҳдид солмаслиги ва Шенген зонасида эркин ҳаракатлана олмаслиги учун зарур барча чораларни кўришимиз шарт. Айниқса, Украинага қарши тажовузкор урушда қатнашганларга Шенген зонасида яшаш учун рухсатнома ёки виза берилмаслиги ниҳоятда муҳим", дейилади Эстония Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.