Уйқунинг меъёри қанча бўлиши керак?

Уйқунинг меъёри қанча бўлиши керак?

Инсон умрининг учдан икки қисмини уйқуда ўтказар экан. Уйқу танамиз дам олиб, руҳимиз сокин тортадиган ҳолат. Хўш бунинг учун неча соат ухлашимиз керак. Кўпчилик бир фикрда собит туради, инсон кунига саккиз соат ухлаши керак. АСЛИДАЧИ.

Одам уйқуси борасида иш олиб бораётган Аризона университети профессори Шонг Янг Штатнинг айтишича етти соат ухлайдиганлар, саккиз соат ва ундан кўп ухлайдиганларга қараганда касалликларга камроқ чалинар экан.

Калифорния университети профессори Данийл Крепки бу борада махсус тадқиқот ҳам ўтказган. У олти йил давомида саратон касаллигига чалинган бир миллиондан зиёд беморларнинг уйқуси ва соғайиш динамикаси ўртасидаги боғлиқликни кузатди. Олти ярим соатдан етти ярим соатгача ухлайдиганлар бундан кўпроқ ёки камроқ ухлайдиганларга нисбатан тезроқ тузалишган.

Бу меъёр эса ҳар кимда ҳар хил бўлиб, уни инсон генетикаси, дунёқараши каби омиллар белгилаб беради. Аммо шунга қарамай, ўртача кўрсатгич мавжуд. Инсон уйғонганида ўзини яхши ҳис қилиб, оғирлик ва ҳолсизлик ҳолатлари кузатилмаслиги, кун давомида фаол ҳаракатда бўлиши учун ўртача олти, саккиз соат ухлаши керак бўлади.

Уйқу меъёрда бўлиши муҳим, зеро етарлича ухламаслик нафақат эртасига ҳолсизланиб юришимизга сабаб бўлади балки, соғлигимизга ҳам жиддий зарар етказади. Мунтазам равишда уйқуга тўймаслик, семизлик, қандли диабет, юрак қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.

Кўпчилигимиз дам олиш куни тўйиб ухлаб, бошқа кунлари етмай қолган уйқу ўрнини тўлдиришга ва чарчоқни чиқариб олишга ҳаракат қиламиз, аммо бу ишимиз ҳам хато экан. Ҳатто бир икки кун ухлаб, ҳар доимгидан кеч туришимизнинг ўзи ҳам, организмимиз биоретми бузилиши учун етарли. Бу эса энди кунимиз толиқиш ва чарчоқ билан ўтади дегани. Унда нима қилиш керак? Уйқу фойдали бўлиши учун бир вақтда ётиб, бир вақтда туриш керак.

Айримлар уйқусизликдан шикоят қилишади. Қуйида уйқусизликда асқотадиган фойдали маслаҳатлардан келтириб ўтамиз.

-Уҳлашдан олдин хонани шамоллатинг. Хонанинг ҳарорати 18 даража бўлиши мақсадга мувофиқ.

-Қулай ва қаттиқроқ бўлган ўриндиқда ухланг. Ўта юмшоқ, қалин ва синтетик кўрпа-тўшаклардан фойдаланмаганингиз маъқул.

-Ёстиқ учун жилд ва чойшабларни табиий матолардан танлаганингиз маъқул.

-Ҳар куни айнан бир вақтда уҳлашга одатланинг.

-Уҳлашдан олдин бир қошиқ асал, банан ёки бир пиёла илиқ сут ичинг. Сабаби булар уйқу чақирувчи табиий неъматлардир.

Нозимжон МАРДОНОВ, ЎзЖОКУ талабаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!