Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлда Damas ёниб кетди (ФОТО)

Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлда Damas ёниб кетди (ФОТО)

19 март куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 22-километрида Damas автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Соат 17:30 ларда ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!