Ўқитувчи ва тиббиёт ходимларига 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцина етказиб берилади

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимларига 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцина етказиб берилади

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцина етказиб берилади, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юртимиздаги барча мактабгача таълим, бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган эди. Уларни эмлаш бўйича ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда ишлар давом этмоқда.

“Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома тузди. Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилди.

Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар 250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!