UNICEF нима дейди?

UNICEF нима дейди?

Ҳарорат кескин кўтарилиши шароитида UNICEF Европа ва Марказий Осиё ҳукуматларини иссиқ тўлқиннинг аҳоли саломатлигига таъсирини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирмоқда. Бу жараёнда, айниқса, болаларга эътибор муҳимлиги айтилган.

Ташкилот мутахассислари иссиқлик билан боғлиқ касалликларга қарши курашиш учун бирламчи тиббий ёрдам ва иқлимдан эрта огоҳлантириш тизимига сармоя киритиш зарурлигини таъкидлайди. Экспертлар мактабларни болалар ўйнайдиган жойларда ҳароратни пасайтиришга мослаштириш ва ўқитувчиларни иссиқлик стрессига жавоб беришга ўргатишга чақирмоқда. Бундан ташқари шаҳар дизайни ва инфратузилмасини ҳам иқлимга мослаштириш лозим. Бинолар иссиқ ҳаво таъсирини имкон даражасида камайтириш учун мўлжалланиши керак.

UNICEF аҳоли манзиллари, айниқса сувнинг сифати ёмонлашаётган, миқдори камайиб бораётган мамлакатларда хавфсиз сув таъминотини таъминлашни тавсия қилади. Ташкилот бутун минтақадаги ҳукуматлар, гуманитар шериклар ва маҳаллий ҳамжамият билан ҳаддан зиёд иссиққа чидамни ошириш учун ишлашни давом эттирмоқда. Бу жараён ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва оилалар стрессга жавоб бериш учун билим ва кўникмага эга бўлишини кўзда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!