UMS мобил оператори ребрендинг ўтказади. 2019 йилда компания Mobiuz савдо белгиси номи остида фаолият кўрсатади.
Universal Mobile Systems (UMS) мобил оператори 2019 йилда Mobiuz савдо белгиси остида фаолият кўрсатади. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.
UMS ўз савдо белгиси ва бренд қадриятларини янги замон талабларига мослаштириб янгиламоқда. Ребрендинг компания фаолиятида кечаётган катта ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ. UMS охирги пайтларда янги ривожланиш ва рағбатлантирувчи омилларга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 21 ноябрда қабул қилинган Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарорига кўра, мобил операторга бир қатор вазифалар топширилди. Ҳусусан, UMS Ўзбекистон ҳудудини ривожланган мамлакатлар даражасида Интернет тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплаши, барча давлат хизматларини фақатгина ўз маълумотларга ишлов бериш марказлари орқали кўрсатиши лозим , дейилади хабарда.
Президентнинг 2018 йилнинг 13 декабридаги Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги фармонига мувофиқ, компания жорий фаолияти билан бир қаторда давлат хизматлари операторига айланиб, ҳукумат мобил алоқаси ва криптографик ҳимояланган илк миллий UzChat мессенжерини жорий қилмоқда.
Бундан ташқари, UMS платформасида Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, давлат сектори учун блокчейн ечимлар, аҳоли учун рақамлаштирилган давлат хизматлари яратилмоқда. Бу эса электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, давлат бошқарувига ахборот тизимларини жорий қилиш, бу соҳада ягона давлат сиёсатини олиб боришга хизмат қилади.
Бундай шарт-шароитларда компания ребрендинги янги ўзгаришларни ифода этиши, компания қадриятларини ғоявий жиҳатдан ва мазмунан ўз ичига олган бўлиши керак , дейилади хабарда.
Буни инобатга олган ҳолда UMS мобил операторининг савдо белгисини Mobiuz, деб номлашга қарор қилинди. Ребрендинг ишлари декабрь ойида, компания номини танлаш, бренд рангларини ва бошқа белгиларни яратишдан бошланди. Ребрендинг босқичма-босқич амалга оширилади.
UMS бу қадамлар компания брендини софлаштириш , жамиятга компаниянинг янги қадриятларини етказишга хизмат қилади, дея берди. Янги образ компанияни янада танитиш ва унинг янги имижини яратишга ҳам кўмак беради.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.