Умрага боришни истаганлар коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак

Умрага боришни истаганлар коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортгани сабабли Саудия Арабистони ҳукумати умра сафари бўйича янги қарор қабул қилди. Унга кўра, коронавирусга қарши эмланган кишилар Рамазон ойидан эътиборан йил давомида умра зиёрати учун Саудия Арабистонига келиши мумкин.

Ҳаж ва умра вазирлиги фақатгина эмланган кишиларнинг умра амалларини бажаришига ва Масжидул Ҳаромда намоз ўқишига рухсат берилишини маълум қилди. Бундай кишилар сирасига вакцинанинг икки дозасини ҳам олганлар, зиёратдан камида 14 кун олдин бир доза билан эмланганлар ёки коронавирусдан тузалганлар киради.

1 апрель куни Ҳаж ва умра вазирлиги Рамазонда умра амалларини адо этишни истаганлардан коронавирусга қарши эмланганлик талаб этилмаслигини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!