Ўмонда шифокорларнинг ишдан бўшаши тақиқланди

Ўмонда шифокорларнинг ишдан бўшаши тақиқланди

Ўмон тиббиёт муассасаларида ходимлардан ишдан бўшаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш тўхтатилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.

Коронавирус пандемияси даврида юзага келган вазият ва касалланиш ҳолатлари ортгани сабабли тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларининг ёрдамчи ходимларидан ишдан бўшаш тўғрисида аризалар қабул қилинмайдиган бўлди. Ушбу тартиб қачонгача амал қилиши номаълум. Шунингдек, пандемия бошлангандан бери Ўмонда қанча тиббиёт холими ишдан бўшашга урингани ҳам маълум эмас. 

Ўмон инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳукуматнинг мазкур тақиқнини қонуний деб баҳолаб, ҳукумат фавқулодда ҳолатларда бундай қарорлар қабул қилиши мумкинлигини билдирди.

Пандемия бошлангандан бери Ўмонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 200 мингга яқинлашяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!