Жанубий ва Шимолий Америка, Шарқий Ўрта Ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида таркибида болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган заҳарли модда мавжуд аллергия ва йўтал сироплари топилди. Бу ҳақда Reuters Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига таяниб ёзмоқда.
Аввалроқ ЖССТ Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ боланинг ўлимини Ҳиндистон ва Индонезиянинг олтита фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўтал сироплари билан боғлаган бўлса, энди гап Покистоннинг «Pharmix Laboratories» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сифатсиз сироплар ҳақида кетмоқда.
Маълум қилинишича, сироплар таркибида автомобиль двигателлари учун совитиш суви (антифриз) ишлаб чиқаришда қўлланадиган этилен гликол бирикмаси критик даражада юқори. Юқорида айтилган препаратдаги этилен гликол билан ифлосланиш даражаси 0,62 фоиздан 0,82 фоизгача, мумкин бўлган даража эса 0,10 фоиздан камроқ бўлиши керак.
Ноябрь ойида Pharmix Laboratories корхонасида ўтказилган режали текширув чоғида Alergo йўтал сиропи таркибида заҳарли модда аниқланган. Кейинги тестлар фармацевтика компаниясининг бир қатор бошқа дори воситаларида ҳам этилен гликол борлигини аниқлади. Pharmix Laboratories барча ичиладиган суюқ дори-дармонларни ишлаб чиқаришни тўхтатишга қаратилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, заҳарли модда «Alergo», «Mucorid», «Zinsell» сироплари ва «Emidon» ва «Ulkofin» суспензияларининг 23 партиясида топилган.
«Ушбу сифатсиз дори-дармонлар хавфли ва улардан фойдаланиш, айниқса болаларда, жиддий акс таъсирга ёки ўлимга олиб келиши мумкин», – деб огоҳлантирди ЖССТ.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.