Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада суд томонидан оқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ивао Ҳакамада ҳозир 88 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда 28 ёшда бўлган.
2014 йилда Сидзуока шаҳар суди қотилнинг ДНКси Ҳакамаданинг ДНКси билан мос келмаслигини тасдиқлаган ва маҳкум озодликка чиқарилганди. Бироқ кейинроқ Токио суди бу қарорни бекор қилди. 2023 йилда иш Япония Олий судига оширилди.
Терговчилар судланувчига куч ишлатган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган суд ишни қайтадан кўриб чиқди. 1964 йилда ҳибсга олинган Ҳакамада қотилликни бўйнига олган, бироқ кейинчалик ўзига нисбатан куч ишлатилгани сабабли иқрор бўлганини маълум қилган.
2011 йилда Ҳакамада ўлим жазосини энг кўп кутган инсон сифатида эътироф этилган.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия қўшинлари 2023 йил октябрь ойида Авдеевкани эгаллаш бўйича ҳужум операцияси бошланганидан бери ва 2024 йил ёзида Донетск вилоятининг ғарбида ҳужум операцияларининг фаоллашуви давомида Покровск ҳудудида камида бешта зирҳли техника ва танк дивизиясини йўқотди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати, унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил томонидан тугатилгандан сўнг, биргаликда бошқарилади. Бу ҳақда Лондонда нашр этиладиган араб тилидаги Ал-Шарқ ал-Аwсат газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда .
НАТО келажаги хавф остида, чунки альянс жанг майдонида Россияни мағлуб эта олмайди. Бу фикрни Хелсинки университети профессори, геосиёсатчи Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида билдирди.
Эрон дунёдаги барча давлатлар орасида Қўшма Штатларнинг асосий душманидир. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис CБС телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам худди нацистлар етакчиси Адолф Гитлер тўхтатилганидек тўхтатилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Х ижтимоий тармоғида ёзди.