2025 йилда Россия камида 902 нафар Ўзбекистон фуқаросини урушга ёллашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда россиялик ҳарбийларнинг ихтиёрий равишда асирга тушишига кўмаклашувчи Украинанинг “Хочу жить” (“Яшашни истайман”) давлат лойиҳаси хабар берди.
"Биз Ўзбекистондан келган ёлланма аскарлар рўйхати (1110 нафар)ни эълон қилганимиздан сўнг мамлакатда фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштироки ҳақидаги маълумотларни текшириш бошланди, бироқ, ёлланма аскарларни жиноий таъқиб қилиш кучайганига қарамай, Россия уларни ёллаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришда давом этмоқда", дея қайд этди лойиҳа.
Унга кўра, ёллаш кўпинча шантаж ва алдовлар орқали содир этилади, айниқса, яқинда Россия фуқаролигини олган мигрантларга нисбатан. “Натижада бугун Украинада 33 давлат фуқаролари асирликда сақланмоқда. Хорижий ҳарбий асирлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради”, дейилади баёнотда.
“Хочу жить”, шунингдек, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётганлар таҳдид ва руҳий босим орқали урушга жалб қилинаётганини қўшимча қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.