Украина янгиликлари: Россия БРИКС тугаганидан сўнг Киев ва Днепрни урди
Владимир Путин БРИКС саммитини якунлаганидан бир неча соат ўтиб, Украинада Россия ҳаво ҳужумларида камида етти киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.
Россия авиацияси шифохона ва квартираларни нишонга олди.
Украина тун чоғида Россиянинг ракета ва дрон ҳужумларига учраган, гувоҳлар ва расмийларнинг айтишича, у қарийб 8 соат давом этган.
Россия кучларининг пойтахт Киев, марказий Днепр шаҳри ва Херсон вилоятидаги қишлоққа ҳужуми натижасида камида олти киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди.
Украина президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқларда ёниб кетган ва портлатилган бинолар тасвирларини Хъда жойлаштирган ҳолда ғазабланди. Зеленский Россия президенти Владимир Путин мезбонлик қилган БРИКС саммитига ишора қилиб, шундай деб ёзди: «Қозонда айтилган барча гаплардан сўнг, россиялик қотиллар одатдаги ишларини давом эттирди».
«Днепрда, - деб ёзади Зеленский, - Украинанинг энг муҳим шифохоналаридан бири - Мечников касалхонаси оддий турар-жой бинолари билан бирга зарар кўрди. Ачинарлиси шундаки, уч киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди».
«Уруш уч йилдан бери давом этмоқда,» дея қўшимча қилди Украина раҳбари, «биргина айбдор - Москва».