Украина билан уруш Россияга Псков ёки Жанубий Сахалин аҳолиси сонига тенг “ногиронлар армияси”ни берди, деб ёзади The Moscow Times газетаси.
Россия федерал статистика хизматининг Ягона идоралараро ахборот-статистика тизимида эълон қилинган Россия Ижтимоий жамғармаси маълумотларига кўра, 2023-2024 йилларда мамлакатда ногиронларнинг умумий сони 190 мингга кўпайган.
Ўтган йилнинг охирига келиб, мамлакатда ногиронлар сони 11 миллион 122 мингга етган, бу кўрсаткич 2023 йилда 11,04 миллион ва 2022 йилда 10 миллион 932 мингга тенг эди. Ахборот-статистика тизими маълумотларига кўра, ногиронлар сонининг ўсиш суръати 2007 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг (IISS) маълум қилишича, 2024 йилнинг охирига келиб, 376 минг россиялик фронтда оғир яраланган ва ногирон бўлиб қолган. IISS ҳисоб-китобларига кўра, Россия армиясининг 2022-2024 йиллардаги умумий йўқотишлари тахминан 783 минг кишини ташкил этган. Улардан камида 172 минг нафари ҳалок бўлган, 611 минг киши яраланган. Ярадорларнинг қарийб 235 минг нафари тузалиб кетган, қолганлари эса бутун умрга ногирон бўлиб қолган.
"Реал" таркиби келаси ёзда Ибраима Конате билан тўлдирилиши мумкинлиги айтилганди. Бир кун аввал бир нечта нуфузли журналистлар мадридликлар "Ливерпуль" ҳимоячиси номзодидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.