Бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёс. Унинг меҳри, ғамхўрлиги ва шафқати боланинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Турли ҳаётий ҳолатлар туфайли она ва фарзанд ўртасидаги алоқанинг узилиши эса бола руҳиятига жиддий таъсир кўрсатади.
Уч нафар фарзанднинг онаси — С.Д. оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғининг уйини тарк этишга мажбур бўлган. Бироқ 5 ёшли қиз фарзандини ўзи билан олиб кетиш имконияти бўлмаган. Шу боис у фарзандларини қайтариб олиш мақсадида судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра, бола она тарбиясига олиб берилиши белгиланган. Бироқ, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи болани онасига беришни истамаган. Натижада, Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Аёлнинг айтишича, у турмуш ўртоғидан ажрашганига 6 ойдан ошган ва шу давр мобайнида фарзандини кўра олмаган.
Албатта, бундай ижро жараёнлари осон кечмайди — тарафлар ўртасидаги қаршиликлар, муросасизлик ва келишмовчиликлар бу жараённи янада мураккаблаштиради. Аммо давлат ижрочисининг касбий маҳорати ва масъулияти ортидан суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди. Бола она қучоғига қайтди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.