Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
"Аввалроқ (АҚШ президенти Дональд) Трамп ушбу урушда тезроқ ғалаба қозонишлари кераклигини айтган эди... Урушни бошлаш осон, бироқ уни "X" тармоғидаги бир нечта репостлар билан тугатиб бўлмайди", — деди Лариджани.
Ислом республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Багаининг таъкидлашича, кемаларнинг Ормуз бўғози орқали ўтиши Эрон билан "келишув"ни талаб қилади.
"Эрон Ормуз бўғозини хавфли ҳудудга айлантиришга интилмайди, бироқ кемалар денгизда хавфсизликни таъминлаш учун у орқали ўтишда Эрон ҳарбий-денгиз флоти билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак", — деди у.
Шу билан бирга, мониторинг хизматлари 12 март куни Хитой нефть танкери Ормуз бўғозидан ўтганини қайд этди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.