Европа комиссияси Украинага Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан тушган фоиз ҳисобидан 1,6 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу маблағлар учинчи транш ҳисобланади ва 2025 йилнинг биринчи ярмида йиғилган фойдадан шаклланган.
Европа комиссиясининг маълум қилишича, ушбу ёрдам маблағлари икки йўналишда тақсимланади:
95 фоизи — Украина билан Кредит ҳамкорлиги Механизми (ULCM) орқали,
5 фоизи — Европа Тинчлик Жамғармаси (EPF) орқали.
ULCM Украинага Европа Иттифоқи ва икки томонлама кредиторлар томонидан берилган қарзларни қайтариш учун қайтариб олинмайдиган молиявий ёрдам кўрсатади. EPF эса Украина армиясининг шошилинч ҳарбий ва мудофаа эҳтиёжларини қоплашга қаратилган.
Россия активларининг ўзи Европа Иттифоқи санкциялари туфайли музлатилган ҳолда қолмоқда, бироқ ушбу активлардан тушаётган фоиз даромадлари Киевни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилмоқда.
Европа комиссияси бу чорани Украинага нисбатан ўзининг узоқ муддатли ва қатъий қўллаб-қувватловининг бир қисми деб таъкидлади ва бу ёрдам "қанча керак бўлса, шунча давом этади", дея қайд этди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.