Украина қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводи (Россия) инфратузилмасига зарба берди.
Бу ҳақда Украина ОАВлари Украина Қуролли кучлари Бош штаби баёнотига таяниб хабар берди.
"Объектда зарба ва ёнғин қайд этилди. Натижалар ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда", - дея хабар қилди Бош штаб.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Рязан нефтни қайта ишлаш заводи йилига 17,1 миллион тонна нефтни қайта ишлаш лойиҳа қувватига эга ва Россия Федерациясидаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ҳисобланади. У бензин, самолёт ёқилғиси, дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Қуролли кучлари Рязан нефтни қайта ишлаш заводига дрон зарбалари берилгани ҳақида хабар берган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.