Эрдоған: "Эронга қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқнинг очиқчасига бузилиши"
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши эканлигини таъкидлади.
Бу ҳақда турк раҳбари Рамазон ифторини нишонлаш учун Анқарада бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаган.
"Қўшнимиз Эронга қилинган ҳужумлар халқаро ҳуқуқни аниқ бузади. Бугунги кунга қадар ушбу ҳужумларда кўплаб эронлик биродарларимиз, жумладан, Эрон диний етакчиси Али Хоменеи, шунингдек, фуқаролик ва ҳарбий амалдорлар ҳамда бегуноҳ болалар ҳалок бўлди. Мамлакатим ва халқим номидан Эрон халқига ҳамдардлик билдираман", деди Эрдоған Анқарада қилган нутқида.
У шунингдек, "Форс кўрфази мамлакатларидаги одамлар ҳам Эроннинг қасос чораларидан азият чекканини" таъкидлади.
"Биз бу масала бўйича дарҳол чоралар кўрдик. Шанба кунидан бери биз кўплаб раҳбарлар, жумладан, АҚШ Президенти, Қатар Амири, БАА Президенти, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Европа Комиссияси Президенти, Германия Канцлери ва НАТО Бош котиби билан кенг кўламли учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказдик", деди у.
